Қибрай ва Олмалиқда икки ёш ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди

Тошкент вилоятида яна икки нафар ишчи иш вақтида бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруқларида айтилади.

Жумладан, Олмалиқда ишлаб чиқариш корхонаси оператори Ж.Х (2000 йилда туғилган) иш жараёнида электр пайвандлаш ускунасидан ёнғин чиқиши оқибатида оғир жароҳат олиб вафот этган.

2024 йил 17 май куни эса Қибрайда А.А (2000 йилда туғилган) алоқа кабелини профилактика қилиш вақтида ток уриши сабаб вафот этган.

Ҳар иккала ҳодиса юзасидан комиссия тузилиб, ҳужжатлар тегишли жойларга тақдим этилиши белгиланган.