Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланиши ҳақида маълум қилди.
Ўзбекистон ташаббусига Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам муносабат билдирди.
«Ушбу қарор шаҳримиз учун катта шараф ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан яқин, дўстона муносабатларимиз рамзидир. Ўзбекистон билан ҳамкорлик Санкт-Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”, — деди Санкт-Петербург раҳбари.