Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 1миллиарддан кўпроқ зарар етказилди.Навоий вилояти Экология бошқармаси Конимех туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро Й.О. томонидан 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзаси ҳудудида 218 бош балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланди. Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилди.