Рамзан Қодиров ўзбек халқига мурожаат қилди

Чеченистон Республикаси Ўзбекистон учун муҳим ҳамкорга айланиши мумкин. “Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз. Биз ҳудудлараро даражада маданият, туризм ва сармоявий фаолият соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболлари мавжудлиги кўрмоқдамиз”, — деди Қодиров ўзининг Телеграм каналида.

Агар Татаристон Россиянинг инновацион ва саноат ривожланиши бўйича энг муваффақиятли ҳудуди сифатида Марказий Осиё билан иқтисодий йўналишда алоқаларни кучайтираётган бўлса, Чеченистон бошқа соҳаларда ривожни таъминловчи кучга айланиши мумкин.

Хусусан, маданият, дин ва хавфсизлик соҳаларида.

Аввалроқ Қодиров ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларидан бирида Марказий Осиё аҳолисига мурожаат қилган эди. “Биз, иттифоқчи давлатлар чегараларимизни мустаҳкамлашимиз ва энг ёмонига  тайёргарлик кўришимиз керак…