Япония дунёдаги биринчи ёғочдан ясалган сунъий йўлдошни коинотга учирмоқчи.
Киото университети баёнотида айтилишича, Киото университети ва Sumitomo Foresty ўрмон хўжалиги корпорациясининг қўшма тадқиқот гуруҳи ёғоч сунъий йўлдошни 2020 йил апрель ойидан бошлаб ясашни бошлаган.
Таъкидланишича, бундай сунъий йўлдошни яратиш ғояси атроф-муҳитга бўлган ғамхўрлик асосида бўлган – миссиясини якунлаб Ерга қайтганида, бундай сунъий йўлдош атмосферага киргандан сўнг бутунлай ёниб кетади. Сунъий йўлдош девор ўлчамлари 10 см ва қалинлиги 4-5,5 мм бўлган кубдан иборат.
Шу билан бирга, у алюминийдан ясалган бир нечта эшикларга ҳам эга эканлиги таъкидланган. Шунингдек, сунъий йўлдош қуёш панельлари билан жиҳозланган бўлиб, унинг оғирлиги атиги 1 кг.
Япониялик муҳандислар сунъий йўлдошнинг коинотда бўлиши синовдан ўтганини таъкидламоқда. Сунъий йўлдош жорий йилда SpaceX ракетасида коинотга учирилиши кутилмоқда.