Миллий масс-медиа фондига янги директор тайинланди

Бугун Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида фонд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Васийлик кенгаши раиси лавозимига Фонд директори сифатида ишлаб келаётган Акрамжон Фозиловнинг номзоди кўриб чиқилган ва маъқулланган.

Журналистика ва коммуникация соҳасида тажрибага эга Жаҳонгир Азимов Масс-медиа фонди директори этиб тайинланган.

— Жамият учун муҳим лавозимларга иқтидорли ёшларнинг тайинланиши кишини қувонтиради. Олдига қўйган мақсадлари йўлида Жаҳонгир Азимовга куч-қувват ва омад ёр бўлсин, эзгу қадриятларига доим содиқ қолсин. 
ОАВни янада эркин қилиш борасида катта режаларимиз бор!, — дея ёзди Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида.