Энди зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган янги қонунга кўра:

➖ зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади;

➖ жабрланган болани ҳатто оиладан ажратиб олиш мумкин бўлади;

➖ зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилинади.