Дунё исиши давом этмоқда ва бу хавфли юқори ҳароратлар эҳтимолини оширади

Иссиқлик ҳар кимга таъсир қилиши мумкин, аммо баъзи заиф гуруҳлар, масалан, кекса одамлар ва чақалоқларга жиддий зарар етказиш хавфи юқори. Иссиқликнинг танага таъсири ва салқинликни қандай сақлаш ҳақида кўникмага эга бўлишимиз лозим.


Ҳаддан ташқари иссиқлик танамизга қандай таъсир қилади?


Тана қизиб кетганда, қон томирлари кенгаяди. Бу қон босимининг пасайишига олиб келади ва юрак қонни танага ҳайдаш учун қаттиқроқ ишлайди. Томирларда қоннинг шиддат билан оқиши натижасида танада тошмалар ёки оёқларнинг шишиши каби энгил аломатлар кузатилиши мумкин.

Шу билан бирга, терлаш суюқлик ва тузнинг йўқолишига олиб келади, оқибатда эса танадаги мувозанат ўзгаради. Бу қон босимининг пасайиши билан бирга, юрак хуружи хавфини оширади. Семптомларга қуйидагилар киради:

  • бош айланиши
  • кўнгил айниши
  • ҳушдан кетиш
  • мушаклар кенгайиши
  • бош оғриғи
  • кучли терлаш
  • чарчоқ
  • совуқ, рангпар ва нам тери


Танамиз иссиққа қандай жавоб беради?


Бизнинг танамиз қор бўронида ёки иссиқ тўлқинда бўлишимиздан қатъи назар, асосий ҳароратни тахминан 98Ф (37°С) ушлаб туришга интилади. Бу бизнинг танамиз ишлай оладиган ҳароратдир. Аммо об-ҳавонинг исиши билан тананинг асосий ҳароратини ушлаб туриш учун кўпроқ ишлашга тўғри келади. Натижада атрофимиздаги иссиқликни йўқотиш учун тери яқинидаги қон томирлар очилади ва танамиз терлашни бошлайди. Тер буғланганда эса иссиқлик кескин ошади.


Юқори ҳароратда қандай қилиб хавфсиз бўлиш мумкин?


Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) баъзи маслаҳатлар беради:
Енгил ва қулай кийим кийинг.


Иложи борича кондиционерли жойда туринг. Агар уйингизда кондиционер бўлмаса, савдо марказига ёки жамоат кутубхонасига боринг.


Шунингдек, ҳудудда иссиқликдан ҳимоя қилувчи бошпаналар бор ёки йўқлигини билиш учун маҳаллий соғлиқни сақлаш бўлимига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Ташқарида фаолиятни чекланг ёки ҳарорат совуқроқ бўлган вақтга ўзгартиринг. Кўп суюқлик ичинг ва спиртли ичимликларни тўхтатинг. Сояда сақланинг, юқори СПФ ва УВА даражасига эга қуёш кремидан фойдаланинг ва кенг қиррали шляпа кийинг.

Кекса одамлар, аҳволи оғир бўлганлар ва ёлғиз яшовчилар каби совуққонликни сақлашга қийналаётганларга эҳтиёт бўлинг. Ҳеч кимни, айниқса, чақалоқларни, ёш болаларни ва ҳайвонларни қулфланган транспорт воситасида қолдирманг. Қандай қилиб тунда яхши ухлаш мумкин? Юпқа чойшаблардан фойдаланинг, пайпоқларингизни кийишдан олдин музлатгичда совутиб олинг ва одатдаги уйқу режимига риоя қилинг, дейди мутахассислар.

Офтоб урган одамга қандай ёрдам кўрсатиш керак? Агар улар ярим соат ичида ўзига келса, унда ҳолат жиддий эмас.


CDC маслаҳатчилари айтадики:
Уларни салқин жойга кўчиринг. Уларга сув пиркаб терисини совутиб олинг.
Уларни кўп сув ичишга мажбур қилинг. Бироқ, агар улар 30 дақиқа ичида тикланмаса, шунда офтоб уриши бўлади.
Бу ҳолатда шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиш керак.

Иссиқ урган одам терлашни тўхтатса-да, аммо ҳарорати 104°Ф (40°С) дан ошса, уларда тутқаноқ ёки ҳушларини йўқотиш аломатлари кузатилиши мумкин.

Ким кўпроқ хавф остида?


Кексалик ёки юрак хасталиги, қандли диабет, “Деманс” каби мия касалликлари билан оғриган беморлар танаси иссиқликка доц. бера олмайди. Болалар ва кам ҳаракатчан бўлганлар ҳам ҳимоясиз бўлиши мумкин. Уйсиз одамлар ҳам иссиқдан азият чекади. Юқори қаватдаги хонадонларда яшовчилар ҳам юқори ҳароратга дуч келишади.


Баъзи дорилар хавфни оширадими?


Ҳа, лекин одамлар одатдагидек дори-дармонларни қабул қилишда давом этишлари керак ҳамда салқин ва намликни сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари лози..
Диуретиклар – баъзида “сув таблеткалари” деб аталади – танадан чиқиб кетадиган сув миқдорини оширади. Улар юрак этишмовчилиги бўлган инсонларда кенг қўлланилади.
Антигипертензивлар – қон босимини пасайтирадиган дорилар – иссиқликдан кенгайган қон томирлари билан бирлашиши ва қон босимининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Эпилепсия ва Паркинсон касаллиги чалинганлар учун баъзи дорилар терлашни тўсиб қўйиши ва тананинг совишини қийинлаштириши мумкин.


Юқори ҳарорат ўлдирадими?


CDC маълумотларига кўра, ҳар йили АҚШда 700 дан ортиқ одам ҳаддан ортиқ иссиқликдан ҳалок бўлади. Уларнинг аксарияти тана ҳароратини барқарор ушлаб туришга уриниш натижасида келиб чиққан юрак хуружларидан вафот этади. Юқори ўлим даражаси термометр 77°Ф-79°Ф (25°С-26°С) дан ўтгандан кейин бошланади.


Бироқ, далиллар шуни кўрсатадики, ўлимга “ёзнинг энг юқори чўққиси” эмас, балки баҳор ёки ёзнинг бошидаги юқори ҳарорат сабаб бўлади. Бунинг сабаби, ёз фаслининг бошланиши билан кундалик хатти-ҳаракатларимизни ўзгартира бошлаганимиз ва иссиқлик билан курашишга одатланмаганимиз бўлиши мумкин. иссиқлик тўлқинининг дастлабки 24 соати ичида ўлимлар сони кўпайиши кузатилган.

Давронова Динора