Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 4 июндаги ҳукмига мувофиқ 42 ёшли блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар судлари” расмий канали хабар бермоқда.

Блогер Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 2-қисми бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди.

Аммо Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” банди ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.