Тетрис юбилейи: машҳур ўйин инсон руҳиятига қандай таъсир қилиши мумкин?

«Тетрис» сўзини эшитиш сизни эски мактабга чоғига ёки бахтли ва осойишта болалик онларига олиб бориши турган гап. Бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан севиб ўйналган афсонавий ўйин 1984-йил 6-июнда яратилган. Ва бугунги кунда у 40 ёшда.
«Тетрис эффекти»


Инсон узоқ вақт давомида бир хил фаолият турига эътиборини қаратганда, у билан боғлиқ тасвирлар тушда кўриниши, фикрларида пайдо бўлиши ва ҳатто орзуларда намуналар шакллантириши мумкин. Ушбу ҳодиса «Тетрис эффекти» ёки «Тетрис синдроми» деб аталади. Ушбу ўйин таъсирида нафақат фикрлаш, балки миядаги физиологик жараёнлар ҳам ўзгаради.

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Тетрис ўйнаш мия фаолияти самарадорлигини ошириши мумкин. Мисол учун, таниқли психолог Ричард Ҳер Калифорния университетидаги ҳамкасблари билан биргаликда 1991-йилда «Тетрис эффекти» сирини ошкор қилиш учун тадқиқот ўтказдилар. Улар «Тетрис ўйини вақтида рақамларнинг тушиш тезлиги ошиши сабабли, қарор қабул қилиш жараёни мураккаблашганда, миянинг энергия сарфи ошадими?» деган саволга жавоб излашди.


Тадқиқотлар натижасида олимлар ҳайратланарли хулосага келишди: вақт ўтиши билан мия мураккаб ўйин вазифаларини бажаришда самаралироқ бўлиб, унга камроқ энергия сарфлай бошлайди ва бу миянинг турли стрессларга чидамли ҳамда ҳар қандай машғулотларга қулай мослашишига олиб келади, деб ҳисобланди. Ўйинлар, айниқса, юқори концентрация ва таҳлилий қобилиятларни талаб қиладиган ўйинлар — когнитив функцияни яхшилашга ва мия фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.


Айтиш мумкинки, яқинда Apple компанияси томонидан суратга олинган «Тетрис» фильми кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Агар сиз ҳали бу фильмни кўрмаган бўлсангиз, кўришингизни тавсия қиламиз.

Давронова Динора