Ароматерапия санъати олти минг йиллар илгари пайдо бўлган — ҳатто қадимги даврларда ҳам одамлар турли хил эфир мойларининг ҳидлари жисмоний ва ҳиссий ҳолатга таъсир қилишини аниқлашган. Аммо олимлар уларнинг ҳаракат механизмини фақат 21-асрда очиб бера олдилар. Балки, хушбўй ҳидлар бизни бахтли, муваффақиятли қила олиши мумкинми ёки йўқлигини, ҳеч бўлмаганда мақола ёзишимизга ундай оладими, шуни аниқлашга қарор қилдик.
Пруст ҳодисаси нима?
Кўпчилик, эҳтимол, лаванта тинчлантирувчи , цитрус ҳидлари тетиклаштирувчи таъсирга эга эканлигини ва мирра каби ароматик қатронлар ва хушбўй тутатқилар қўрқув ҳолатини келтириб чиқаришини аниқлашган. Бундан ташқари қадим замонлардан бери уларнинг маросим ва хизматларда қўлланилиши бежиз эмас.
Адабий асарларда ҳидларнинг хотираларни уйғотиш қобилияти бир неча бор тасвирланган. Бунга яққол мисол сифатида Марсел Пруст қаламига мансуб «Суон томон» романининг бошидаги «Йўқотилган вақтни излаш» бобини айтиш мумкин. Мадлен кукиларининг таъми ва хушбўйлиги қаҳрамоннинг болалик тасвирларини беихтиёр ёдига тушуришни бошлайди. Прустни вақт сирғалиб кетиши ғаройиб эканлиги қизиқтиради – унга арзимасдек туюлган деталлар уни ортга қайтариши мумкинлигига ишонди.
Кейинчалик тадқиқотчилар ҳид билиш ва хотира ўртасидаги боғлиқликни «Пруст феномени» ёки «Пруст эффекти» деб аташди . Ҳатто, буни сиз ҳам бошдан кечирган бўлишингиз мумкин.
Шундай қилиб, севимли инсонимиз ишлатиладиган атир биз учун ўзига хос ҳисобланади. Орадан кўп йиллар ўтсада, уни эслай оламиз. Агар хотиралар ёқимли бўлса, унда хушбўй ҳид ижобий ҳис-туйғуларни уйғотади. Аксинча, агар муносабатлар ёмон тугаган бўлса, ҳидлар ёмон хотираларни ёдга солади.
Кўп ҳидларни ажратиш қобилияти ёввойи ҳайвонлар учун жуда муҳим ва ибтидоий одамларнинг омон қолишига ёрдам бердган. Бугунги кунда биз атрофимиздаги дунё ҳақида кўп маълумотни кўриш ва эшитиш орқали оламиз. Ҳиднинг улуши эса атиги 1,5-2% ни ташкил қилади. Аммо ҳидлар ҳис-туйғулар, хотира ва мия фаолиятига бевосита таъсир қилади. Гарчи бу алоқа аниқ бўлса ҳам, яқин вақтгача олимлар унинг қандай ишлашини тушунишмаган.
Ҳидлар мияга қандай таъсир қилади?
Америкалик биологлар Линда Бак ва Ричард Ахел хушбўй рецепторларини кодлайдиган генлар тўпламини тасвирлаб беришган. Бунинг ёрдамида одам ўн мингга яқин ҳидни таний олади. Мутахассислар арома молекулалари бурундаги рецепторлар билан ўзаро таъсир қилишини аниқладилар ва улар тўғридан-тўғри лимбик тизимга импульс юборади — бу ҳиссиётларнинг шаклланиши учун масъул бўлган мия тузилмалари тўплами.
Лимбик тизим уйқу ва хотира билан ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, сигналлар кўплаб гормонлар ишлаб чиқариш учун масъул бўлган (миянинг пастки қисмидаги нўхат ўлчамдаги тўқималар бўлаги бўлган) гипофиз безига юборилади. Маълумот бошқа сезгилар ҳам мияга худди шундай тарзда узатилади. Ҳидларни бирламчи қайта ишлаш ҳиссиётлар ва хотира учун масъул бўлган мия тузилмаларида содир бўлганлиги учун, ҳид билиш импульси оғриқли импульсдан ҳам тезроқ ҳаракат қилади ва биз буни англасак, англамасак ҳаракатларимизни бошқаради.
Бундан ташқари, баъзи ҳидлар допамин ва серотонин ( «бахт гормонлар» деб аталади) каби нейротрансмиттерлар даражасига таъсир қилади. Мисол учун, ванилнинг ҳиди дофамин даражасини оширади, бу эса қониқиш ҳисси билан келтириб чиқаради. Тутатқи ҳиди серотонин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, эйфория ва қўрқув ҳиссини келтириб чиқаради.
Ушбу кашфиётлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Ушбу жараённинг мантиқий давоми сифатида айтиш мумкинки, марказий асаб тизимидаги ва миядаги фармацевтика препаратларга (юнонча ноос — «фикрлаш» ва тропос — «йўл, йўналиш» дан келиб чиққан) ўхшаш ноотроп ароматлар айниқса рағбат ҳиссини ривожлантиради. Ноотропик ароматлар хотира ва концентрацияни яхшилаш, иш фаолиятини ошириш ва мияни юқори стрессга қарши туришга ёрдам бера олади. Келажакда бундай композициялар офисларда, мактабларда, университетларда ва тиббиёт муассасаларида фаол қўлланилиши мумкин.
Япониянинг Такасаго корпорацияси мутахассислари лимон ҳидини ҳис қилганда матн териш хатосига йўл қўйишларини 54 фоизга камайтиришини аниқлади . Ясемин хатолар сонини 33% га, лаванта эса 20% га камайтиради. Мисол учун, классик ҳисобланувчи Chanel Chance yoki Dolce & Gabbana Light Blue. Ёки афсонавий парфюмер Жан-Клод Эллена Тиррен денгизидаги ороллардан илҳомланган Ле Cоувент бренди учун ишлаб чиққан янги композиция Пальмарола каби атирлар ҳам хатони камроқ қилишга сабаб бўлиши мумкин.
Хушбўй ҳидлар ёрдамида хурсанд бўлиш мумкинми?
Эҳтимол, миямизга таъсир кўрсатиш учун бизга ароматик бирикмаларнинг маълум концентрацияси ёки махсус тузилган композициялар керак бўлади. Илм-фан ҳали ҳам бу масала устида ишламоқда. Аммо ҳар биримиз турли хил ҳидларнинг психо-эмоционал ҳолатимизга, хотирамизга ва когнитив функцияларимизга таъсирини ҳис қилишимиз ва таҳлил қилишимиз мумкин.
Бунинг учун сиз ўзингизни кузатишингиз ва ҳидларга бўлган муносабатингизни таҳлил қилишингиз керак. Ушбу амалиёт турли вазиятлар учун тўғри парфюмерия танлашда ёрдам беради. Мисол учун, Ноло, Алфред Ритчй каби гурме композициялари кўпчиликка қулайлик ва осойишталикни беради, чунки улар севимли қандолат ёки бувиси пиширилган маҳсулотларнинг ҳидига ўхшайди.
Баъзи Америка клиникаларининг МРИ бўлимларида беморларга протседурадан олдин ваниль ҳидини бериш таклиф этилади — бу ташвиш ва клаустрофобия ҳужумларини 63% га камайтиради .
АҚШнинг Питсбург университети неврологлари таниш хушбўй ҳидлар руҳий тушкунликка тушган одамларга ёқимли ҳаётий воқеаларни эслаб қолишларига ва шу орқали уларнинг аҳволини яхшилашга ёрдам деб ҳисоблашади . Франция клиникаларидан бирида одамларни комадан олиб чиқиш учун ҳидлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди.
Бостон университети мутахассисларининг фикрича, ҳидлар амнезия ва бошқа хотира бузилишларини даволай олади . Лаванда, лимон бальзам, маврак ва бибариянинг эфир мойлари Альтсгеймер касаллиги билан оғриган беморларга ёрдам бериши мумкинлигига аниқланган. Уларнинг ҳиди нейронларни шикастланишдан ҳимоя қилиши ва атсетилхолин моддасининг парчаланишини тўтатиши мумкин.
Нейробиологлар ҳар куни ҳаётингизни турли хил ҳидлар билан тўлдиришни маслаҳат беришади — бу мияни машқ қилдиради, когнитив функцияларни сақлашга ёрдам беради. Бундай хулосага Калифорния университети олимлари 60 ёшдан 85 ёшгача бўлган 43 киши иштирокида ўтказилган тажриба давомида келишган.
Олти ой давомида улар ётоқхоналарида атиргул, апельсин, эвкалипт, лимон, ялпиз, бибария ва лаванта ноталари бўлган арома диффузеридан фойдаланганлар. Натижада, мия сканерлари ва бир қатор тестлар шуни кўрсатдики, уларнинг янги маълумотларни ўрганиш қобилияти, шунингдек режалаштириш ва эътиборни ўзгартириш қобилиятлари 22% га ошган.
Маркетологлар биринчи бўлиб ушбу маълумотларга қизиқиш билдириб, маркетинг йўлида фойдаланишган. Улар ёқимли ҳидлар дўконда кўпроқ вақт ўтказиш ва кўпроқ харид қилишга ундаши мумкинлигини инобатга олишган.
Аромамаркетинг асосчиси америкалик психиатр Алан Хирш деб тан олинади. У дўконларда ва казиноларда ўйин хоналарида алоҳида бўлимларни ароматизация қилиш бўйича бир қатор тажрибалар ўтказган. Натижада одамлар у эрда кўпроқ пул сарфлашган.
2000 йилларнинг бошидан бошлаб катта меҳмонхоналар, дўконлар ва авиакомпаниялар бренд билан ёқимли бирликни шакллантириш ва унинг тан олинишини ошириш учун брендли парфюмерия композицияларидан фойдаланишни бошлайдилар. Сиз ҳам сафар харид қилиш ёки саёҳат давомида ушбу нуқтага кўпроқ эътибор қаратинг./ эътиборлироқ бўлинг.
Турли хил ароматлар бизнинг миямизга қандай таъсир қилишини тушуниш учун мутахассислар компьютер томографияси ва электроэнсефалограммадан фойдаланганлар . Уларнинг ёрдами билан улар лаванта ҳиди стрессли вазиятларда фаоллаштирилган симпатик асаб тизимининг фаолиятини камайтиришини аниқладилар. Яъни, бу ҳид сизнинг дам олишингизга ёрдам беради ва ташвишларни камайтиришда антистреэс вазифасини бажаради.
Бибария ҳиди когнитив функцияни яхшилайди . Қарағай игналари, дарахт қатрони, мох ва ялпиз ҳидлари ҳам худди шундай ҳаракат қилади. Кайфиятни кўтариб, уйқуни ҳайдашни хоҳласангиз, райҳон, маврак ва эйкалиптус дарахти баргларини ҳидланг.
Дилсўз Эшқобилова
