Ўзбекистонда 9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.