Ойнинг нариги тарафи ҳақида

Хитойнинг учинчи май куни учирган «Чанг-6» тадқиқотчилари, Ойнинг Жанубий Қутбига муваффақиятли қўнди. Ушбу муҳим вазифа орқали Ойнинг қоронғу юзасини кашф этиш ҳамда намуналар қўлга киритиш мақсад қилинганди. Ойнинг қоронғу тарафи, Ер куррасининг атрофи билан Ойнинг атрофидаги айланиш тезлиги бир хил бўлганлигидан Ердан кўринмаган ва Ойнинг яқин юзасидан кўра мавҳумлиги туфайли «Қоронғулик» деб ном берилган қисмидир.

Ушбу майдон Ердан кўринмагани учун кўпларнинг қизиқишига сабаб бўлган. Илк бор советлар иттифоқи «Луна» сунъий йўлдоши, 1959 йилда Ойнинг кўринмас қисмининг суратини олган, советлар иттифоқи Билимлар Академияси 1960 йилда ўша сурат акс этган атлас харитани эълон қилганди.


АҚШ 1968 йилда учувчилар билан бирга «Апполо 8» да режалаштирган тадқиқотида унда қатнашган астранавтлар Ойнинг қоронғу юзасини кўрган илк инсонлар бўлишганди. Албатта бу сафарларда пайдо бўлган назариялар илмий исботлардан узоқ, тахминларга асосланган эди.

Масалан, бир қанча назариётчилар, Ойнинг нариги томонида дунёдан ташқари борлиқлар, ҳатто махфий ҳарбий аскарлар борлигини айтишади. Айримлар эса, уерда янги технологиялар ва яширин илмий тадқиқотлар олиб борилганини таъкидлашади.

Бу қарашларга кўра, дунё ҳукуматлари, Ойда космик кемалар ва бошқа технологияларни синаб кўришмоқда. Ойнинг у қисмида қадимий белгилар, излар мавжудлигини иддао қилувчи назариялар ҳам бор. Бу назарияга кўра, мазкур белгилар дунёдан ташқари ёки инсониятдан ҳам олдинги даврларга оид бўлиши мумкин.

Яна бошқа бир назарияга кўра эса, Ой табиий равишда пайдо бўлмаган, балки барпо қилинган. Унинг қоронғу нуқтаси эса назорат маркази механизмларини ўз ичига олган бўлиши ҳам мумкин.

Аслида бу каби тадқиқотлардан кўзланган мақсад Ой ҳақидаги бизга маълум бўлмаган янги илмларга эга бўлиш.

Хитой ҳукумати томонидан учирилган сунъий йўлдош 14 соат давомида Ойдан тупроқ ҳамда тош намуналарини олади. Улар контейнерга жойлангач, Ерга олиб тушилади. Таъкидлаш лозимки, «Чанг-6» Ойнинг қоронғулик қисмидан тош ва тупроқ намунасини олган илк космик кема ҳисобланади.

Хитой 2007, 2010, 2019, 2020 йилларда ҳам Ойга космик кемаларини учирган. Шунингдек, 2026, 2027 йилларда ҳам Ойдаги тадқиқотларини давом эттиришни кўзлаётган Хитой давлати 2030 йилда Ойга учувчиларни юборишни ва янада кўпроқ кашфиётларни қўлга киритишни режалаштирган.