Бекабод туманида 14 ёшли бола каналда чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида 14 ёшли бола чўкиб кетди.

Бекобод туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, 6-июн куни 16:30 ларда Бекобод тумани, “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги уйда яшовчи 14 ёшли С.Т. чўкиб, вафот этган. 

Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида унинг мурдаси чўкиб кетган Бекобод тумани, “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.

Айни пайтда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.