Бу ҳақда Мусулмонлар диний бошқармаси маълумот берди.
Бу йил Қирғизистонда Қурбон ҳайит 16 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизматига таяниб, 24.kg хабар бермоқда.
“Зулҳижжа ойининг биринчи куни 7 июнь куни бошланиши муносабати билан Арафа байрами 15 июнь куни нишонланади, эртаси якшанба куни эса Қурбон ҳайит бўлади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Қурбон ҳайити 17 июнь, душанба кунига белгилангани хабар қилинганди.