1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-БОСҚИЧ: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида;
2-БОСҚИЧ: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

Эслатма: «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Яъни бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.