Маълумотларга кўра, эндиликда электромобилларни уйда қувватлаш имкони яратилади. бунинг учун электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф ҳам жорий қилинади.
Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.