Туркияда 2009 йилдан кейин туғилган болаларга бутун умри давомида тамаки маҳсулотлари сотишни тақиқловчи қонун ишлаб чиқилмоқда экан.
Хўш, дунёнинг ривожланган мамлакатларида болаларга тамаки сотишга доир қандай тақиқлар ва қоидалар мавжуд?
Масалан, Чилида 18 ёшга тўлмаганларга тамаки сотиш тақиқланган.
АҚШда 2019 йил 20 декабрдан бошлаб барча штатларда шунингдек, Колумбия округида ҳам чекиш ёши 21 ёш этиб белгиланган.
Японияда 20 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки сотиш ноқонуний ҳисобланади ва мазкур тартибни бузганлар 10000 юанг жаримага тортилади.
Жанубий Кореяда 19 ёшга тўлган йилининг январидан бошлаб тамаки сотиб олиш мумкин.
Шимолий Корея қонунчилигида вояга етмаганларга тамаки сотиш тақиқланади. Маълумот ўрнида Шимолий Кореяда вояга етганлик ёши 17 ёш этиб белгиланган.
Сингапурда вояга етмаган шахсга тамаки маҳсулотини сотиш вақтида ушланган шахс биринчи жинояти учун 2 500 Сингапур долларигача, иккинчи ва кейинги жиноятлар учун эса 5 000 долларгача жаримага тортилиши мумкин.
Қўшни Туркманистонда 2016 йил январь ойида президент Гурбангули Бердимуҳаммедов тамаки сотишни тақиқлангани хабар қилинганди. Яъни ушбу йилдан бутун мамлакат бўйлаб тамаки савдоси бутунлай тақиқланган.
Мамлакатимизда 2023 йилдан бошлаб 21 ёшгача бўлган шахсларга алкагол ва никотинли маҳсулотлар сотиш тақиқланган. Аммо, бизда вазиятга қандай эканлиги ўзингизга маълум.
Мафтуна Бахтиёрова тайёрлади