Аввалроқ Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига ноткоин сотган учун маъмурий қамоқ жазоси қўллангани ҳақида хабар берилган эди. У крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбли деб топилган, талабани Samsung Galaxy A30 русумли телефони мусодара қилингани айтилган эди.
Ушбу талаба ҳақида “Web3_Vibes”ўзининг X (Twitter)даги саҳифасида хабар қолдирган.
Бугун пост изоҳларида Notcoin’нинг расмий саҳифаси томонидан “У болани қанақа қилиб топиш мумкин? Унга янги iPhone юборишга тайёрман” -дея изоҳ қолдирилган.