Тахминан 135 миллион одамнинг бевақт ўлимига атроф-муҳит ва инсон омиллари таъсирида ҳавонинг ифлосланиши сабаб бўлади. Маълумотлар 1980 йилдан 2020 йилгача бўлган давр учун келтирилган.
Сингапурнинг Нанянг университети олимлари тадқиқот давомида саноат ва транспорт чиқиндилари, шунингдек, табиат ҳодисалари натижасида ажралиб чиқадиган майда заррача PM 2.5 моддаси инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатишини аниқлади. Қон айланиш тизимига кириб боради.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, микрозаррачалар туфайли ҳаво ифлосланиши тахминан 135 миллион одамда инсулт, саратон, юрак ва ўпка касалликларининг сабабларидан бирига айланган.
Осиёда ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ 98 миллиондан ортиқ эрта ўлим содир бўлди. Хусусан, Бангладеш, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Покистон ва Япония аҳолиси энг кўп жабрланган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, иқлим намуналаридаги ўзгаришлар ҳаво сифатига қўшимча салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ogoh.uz Ангрен ИЭС атрофида ифлос ҳаво ва кул зарраларидан заҳарланиб яшаётган аҳоли ҳақида репортаж тайёрлаганди.