Биласизми, чой ёки шу каби иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш тананинг асосий ҳароратини ошириб, терлашга мажбур қилади.
Терлаш вақтида танада терининг юзасидан буғланиб кетадиган тер ҳосил бўла бошлайди.Терининг буғланиш жараёни танадан иссиқликни олиб ташлайди ва совутишга ёрдам беради.
«Терлаш саломатлигимиз учун жуда муҳим, сабаби, агар иссиқ ҳавода терламасак , марказий ҳарорат кўтарилади ва бу миямизнинг шикастланишига олиб келади»,- дейди Кембриж университетининг неврологи профессор Piter MakNaughton.
Шу сабаб жазирама кунларда танани совутиш учун иссиқ чой ичиш тавсия этилади.