Мактаб ва ўрта махсус таълим даргоҳлари битирувчилари ва ота оналари якуний имтихонлардан сўнг таълим сифати аъло, яхши шароитларга эга олийгоҳ қидира бошлайди. Ҳар доим олий таълим муассасаларининг ПР тадбирлари уюштирилади, рейтинглар эълон қилинади аммо аҳолининг фикри қандай? Ogoh.uz ушбу масалалар юзасидан махсус сўровнома ўтказди.
Сўровномада қатнашувчиларнинг кўпчилиги ўзи таҳсил олаётган олигоҳни энг зўри эканлигини айтса, баъзилар юртимиздаги халқаро ОТМларни эътироф этди.
Ёшлар университет ёки инсититутнинг таълим сифати, ўқитувчиларининг билим ва савияси, халқаро шартномалари, аудиториянинг жиҳозланиши, чет эллик талабалари борлиги унинг энг яхши эканлигини белгиловчи кўрсаткичлар деб ҳисоблайди.
Ўрта ёш қатламига мансуб сўровнома қатнашчилари эса олийгоҳни битириб ишлаётган кадрлар сони ва малакаси унинг савиясини белгилашини таъкидлаган.
«Энг яхши олийгоҳ шуки, қайси бири сизнинг келажагингизни таъминлаб беролса»- дейди кекса ёшли саволларимизга донолик билан жавоб берган қатнашчи.
Хўш, сизнингча, Ўзбекистондаги энг яхши олийгоҳ қайси?