Hamster Kombat туфайли мактаб ўқувчиси руҳий касаллар шифохонасига ётқизилди

Россиянинг Тюмен шаҳрида мактаб ўқувчиси Hamster Kombat туфайли руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолди.
 
Маълум бўлишича, ўқувчи ўйин давомида телефон экранини тинимсиз босиб, танга йиғишга муккасидан кетган ва натижада психиатр ёрдамига муҳтож бўлиб қолган.
 
Яъни, 14 ёшли бола ўйинда максимал балл тўплаш мақсадида ҳар уч соатга будильник қўйган. Чунки мазкур вақт оралиғида ўйиндаги тангалар йиғилиб қолади. Айнан мана шундай одат натижасида ўқувчида уйқу меъёри бузилган.
 
Уйқусизлик борган сари узоқ давом этган ва оқибатда саккизинчи синф ўқувчисида галлюцинация (йўқ нарса ва ҳодисаларни бордек идрок этиш) юз берган. Шундан сўнг боланинг ота-онаси психиатрга мурожаат қилган.
 
Ҳозирда ўқувчи шифохонада ва аҳволи яхши.