Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди. Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилган.

Депутатлар Учқўрғон тумани ҳокими Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.

Мирханов Дилшод Абдуллаевични Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор ҳам бир овоздан тасдиқланди.