Маълум бўлишича, “Қурбон Ҳайити муносабати билан” компания Chevrolet Onix ва Tracker моделларини сотишда мазкур усулни қўллайди.
Аризалар қабул қилиш муддатли тўлов учун аризалар бугун, 14-июндан бошланади.
Бунда Chevrolet Onix учун талабгор олдиндан 50 фоиз тўлов қилади ва қолган қисмини 2 йил давомида фоизсиз тўлаб боради. Бунда сумма харидор учун ойига 3,7 млн сўмдан тушади.
Шунингдек, иккинчи маҳсулот бўлган Tracker учун 2 та муддатли тўлов таърифлари амал қилади. Биринчиси 18 ойлик бўлиб, унда 60 фоизлик бошланғич тўлов қилинади ва қолган қисми 18 ой давомида 4,9 млн сўмдан тўлаб борилади.
Иккинчи таъриф эса 2 йиллик бўлиб, унда олдиндан 70 фоиз тўлов бўлади ва қолган қисми 24 ой давомида 2,7 млн сўмдан қоплаб борилади.