Бўка тумани замҳокими пора билан қўлга тушди

Бўка туманидаги қурилиши ҳали тўлиқ битмаган кўп қаватли уйнинг қабул қилиш далолатномасини тезлаштиришда ёрдам бериш эвазига замҳоким 2.5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Ш.П қурилиш фирмаси раҳбаридан кўрсатилган суммани беришини талаб қилиб, уни А.Ҳ орқали ўтказишини айтган. Ҳолат якунида Ш.П қўлга олинган. У ўз айбига иқрор бўлиб, пулнинг бир қисмини туман қурилиш бошқармаси масъулига бериши кераклигини айтган ва тезкор тадбирда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирган.

Юқоридаги муаммо бўйича Ш.П дан қурилиш бўйича масъул Х.А объектни қабул қилиш ва топшириш далолатномасини имзолагани учун 1.5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор гуруҳ аъзолари Х.А ни 1.2 минг АҚШ доллари олаётган пайтда Бўка туман ҳокимлиги биноси ёнида қўлга олган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўда аъзолари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.