Россиянинг Самара шахрида мактаб ўқувчиси ҳамстер комбат ўйнаб вафот этди

13-июнга ўтар кечаси Самарада мактаб ўқувчиси фожиали равишда ҳалок бўлди. Осон пул топишга уринган ўсмир Ҳамстер Комбат ўйнай бошлади. Ҳатто ҳаммомда ҳам бу ўйинни ўйнашда давом этиб, телефонини қувват олдиргичга улаган.

Смартфон унинг қўлидан сирғалиб чиқиб, сувга тушиб кетган ва болани кучли ток урган.

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг ўлганини маълум қилган.

“Время Press” ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, марҳумнинг ота-онаси уни бу ўйиндан қайтаришга кўп бор уринишган, аммо, ҳаракатлари бесамар кетган.

Маълумот ўрнида, Ҳамстер Комбат – Телеграм-га асосланган вирусли крипто ўйини бўлиб, унда виртуал крипто алмашинувини бошқариш орқали ҲМСТР токенларини олишингиз мумкин.

Ўйин шунга ўхшаш лойиҳа “Notcoin” муваффақиятидан кейин жуда оммалашмоқда.