Ўзбекистонда жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаролар жаримага тортила бошланди

Андижонда жамоат жойида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган Бурка кийган қиз жавобгарликка тортилди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судида С.А. (қиз)га доир суд иши кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар С.И. жорий йил 13 июнь куни Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудида жамоат жойида И.С. қора матодан тикилган Бурка, Чиммат билан тўсиб, жамоат жойида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда ҳаракатланган. И.С. МЖтКнинг 184-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар И.С. судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2024 йил 13 июнь куни жамоат жойида қора матодан тикилган Бурка, Чиммат билан тўсиб, жамоат жойида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда ҳаракатланганини, ҳозирда қилмишидан пушаймон эканини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини, енгиллик беришни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар С.И. МЖтКнинг 184-4-моддаси билан айбли деб топилди ва МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, БҲМнинг 1 бараварида (340 000 сўм) жарима жазосига тортилди.