Самарқандда Nexia-3 юк машинаси билан тўқнашди

Кеча, 15 июнь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.

Ҳодиса соат 12:10 ларда Иштихон тумани “Қирқйигит” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси “Самарқанд-Бухоро” йўналишида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган юк машинасининг орқа томонидан келиб урилган.

Оқибатда Nexia-3 олд ўриндиғида бўлган йўловчи олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.