Вилоятликларни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, шу қилмиши учун 15 суткага қамалган 21 ёшли қиз суд томонидан белгиланган маъмурий қамоқ жазосини тўлиқ ўтаб чиқди.
Ижтимоий тармоқларда 21 ёшли қиз вилоятликларни ҳақоратлагани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур видео тарқалгач, қиз Ички ишлар бўлимига олиб келинган ва унга нисбатан 3-июн куни суд мажлиси ўтказилган. Суд ҳукмига кўра, қиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, ундан қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 765 минг сўм ундириш белгиланган.
Қиз суд қарори устидан апелляция бермаган. У туғилган кунини қамоқда ўтказган.
Қизнинг отаси фарзандининг қилмиши ёшликдаги хатолик эканини айтиб, қизининг аксарият танишлари ҳам вилоятликлар эканини, қолаверса, ўзи ва аёли ҳам вилоятдан эканини айтган.