Жазирама одамларни соат сайин ўлдирмоқда

Аввалроқ Ҳиндистонда иссиқ об-ҳаво сабаб 200дан ортиқ инсон вафот этганини маълум қилган эдик.

Ҳиндистон қаторига Греция ва Саудия Арабистони ҳам қўшилди. 

Саудия Арабистонида ҳаво ҳарорати 52 даражага кўтарилган. Биргина Макканинг ўзида Ҳаж зиёрати учун ташриф буюрганларнинг 550 нафардан зиёди жазирамадан вафот этган. 

Қурбонларнинг 323 нафари Миср фуқаролари, 60 нафари  иорданияликлар эканлиги аниқланган.

Грецияда ёз бошидан буён сайёҳларнинг 4 нафари ҳалок бўлган, бир нечтаси бедарак йўқолган. Бутун мамлакат бўйлаб ёз бошидан буён аномал иссиқ кузатилмоқда. 

Ҳаво ҳарорати 45 даражадан юқори. Шу сабаб сайёҳлик пунктлари фаолияти  вақтинчалик тўхтатилган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *