Аномал ёз: Шифохонада беморлар муз тўлдирилган ваннада сақланмоқда — Ҳиндистон

Ҳиндистонда иссиқ ҳаво ҳарорати сабаб ўлим сони кундан кунга кўпаймоқда. Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги шифокорларнинг айтишича, улар ҳеч қачон бундай дахшатни кўришмаган. 

«Бундай иссиқлик тўлқинини ҳаётимда биринчи маротаба кўриб турибман. Касалхонада ишлаётганимга 13 йил бўлибдиҳамки, бирон марта иссиқлик сабаб юз берган ўлим ҳолатига имзо чекканимни эслай олмайман», дейди шифокорлардан бири.

Деҳли охири кўринмайдиган жазирама қуршовида қолмоқда.  Кунлик ҳарорат эса, май ойидан бери 50 даражадан пастламади. Намлик сабаб юзага келган дим ҳаво ва иссиқ шамол ҳаво ҳароратини янада кучайтирмоқда. Бунинг устига сув танқислиги, электр энергиясидаги тинимсиз узулишлар ўлганнинг устига тепган  билан баробар. Одамлар эса қуёш уриши, нафас қисиши каби ҳасталиклар ортидан жон бермоқда.

«Бир неча кун олдин бир беморни 42 даражалик тана ҳарорати билан олиб келишди. Уни иссиқ урган эди. Бундай пайтларда инсон танаси ёпила бошлайди, ҳужайралар фаолияти ишдан чиқади, тери қон оқимининг тўхташи билан терлаш тўхтайди, у совуқ ва нам бўлиб қолади, оқибати эса, яхшилик билан тугамайди», дейди доктор. 

Шифокорлар беморларни 0 дан 5 градусгача сувга солиб, ванна ичини  муз бўлаклари билан тўлдиришмоқда.

Одамларнинг аксарият қисмидан сўровнома ўтказилганда уларнинг барчаси деярли бир хил жавоб беришган.

«Мен кун бўйи  очиқ ҳавода ишлайман. Кечга бориб ҳеч нарса ея олмай қоламан. Иштахам бўғилади. Мен фақат оёғимни чўзиш ва ухлаш ҳақида ўйлайман», дейди деҳли аҳолисидан бири.