Техника университетида 11 нафар декан ва декан ўринбосари лавозими қисқаради

Президент янги ташаббусларни Техника университети мисолида шарҳлаб берди:

“Олийгоҳда меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқаради.

  • Бакалавриат – 74 тадан 32 тага, магистратура – 76 тадан 58 тага қисқаради, 4 та янги йўналиш киритилади.
  • Кафедралар 62 тадан 51 тага бирлашади.

-Университет тўлиқ дуал-таълимтизимига тўлиқ ўтади.

-Фанлар камида 30 фоизга қисқаради.

  • Олийгоҳдаги таълим Дрезден техника университети (Германия) ва Цукуба университети (Япония)дастурларига мослаштирилади.
  • Профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаси 400-450 соатга камайиши ҳисобига бўш вақт илм, малака ошириш ва талаба билан манзилли ишлашга йўналтирилади.
  • Деканатларни талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади.
  • Хориждаги каби “Регистратор офиси” ташкил қилиниб, 11 нафар декан ва декан ўринбосари лавозими қисқаради.