Ҳайдовчилар диққатига: Тошкентдаги кўприклардан бири 1-августгача ёпилди

Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари сабаб Буюк Ипак ёʻли кўчаси билан кесишмадаги кўприк ёпилди.

Ҳайдовчилар Буюк Ипак ёли кўчасидан Темур Малик кўчаси билан айланиб ўтиб, ҳаракатни давом эттириши мумкин бўлади. 

“Ҳаракатни тартибга солиш мақсадида ушбу ёллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди”, —дея хабар берди Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги.