АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп чет эллик олий ўқув юртлари битирувчиларига Green Card бериш ғоясини илгари сурди. Сиёсатчи уларнинг мамлакатда қолишларини хоҳлайди. Бу ҳақда “МИР24” хабар берди.
“Мен энг яхши университетларни тугатган ва бу ерда қолишни жуда хоҳлаган одамларни биламан ва уларнинг ўз режаси, концепцияси бор эди. Лекин улар буни қила олмайди, ҳатто компаниялар билан шартнома туза олмайди. Чунки уларда мамлакатда қолиш имкони умуман йўқ” – деди сиёсатчи.
Шунингдек, у Green Card мамлакатга энг яхши ва энг ёрқин одамларни импорт қилиш имконини беради деган фикрларни ҳам айтиб ўтган.
Лекин ушбу фикрлар мамлакатга ноқонуний равишда келганларга тааллуқли ёки йўқлиги аниқ эмас.