Оломон Қуръонни таҳқирлаган туристни ёқиб юборди

Покистонда оломон Қуръонни ёқиб юборишда гумон қилинган шахсни полициядан қайтариб, уни ёқиб юборди.

Хабарга кўра, Панжоб вилоятининг Сиалкот шаҳридан бўлган эркак Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида ҳибсга олинди.

Айбланувчини Мадян вилоятидаги полиция бўлимига юборишга қарор қилишган, бу ҳақда маҳаллий масжидларга ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали хабар қилингач, оломон ҳудудга бостириб кирган.

Ғазабланган одамлар айбланувчини милиция қўлидан тортиб олиб, кўчада судраб, ўт қўйиб, ўлдиришган.

Тўқнашувда жароҳатланган 11 маҳаллий аҳоли касалхонага ётқизилган. Покистон ҳукумати Мадянда тартибни тиклаш учун махсус кучларни юборган.