Ўзбекистонга беш ойда қанча турист келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган. 2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Тожикистон – 871,5 минг нафар;
  • Қирғизистон – 857 минг нафар;
  • Қозоғистон – 498,2 минг нафар;
  • Россия – 289,6 минг нафар;
  • Туркманистон – 53,8 минг нафар;
  • Туркия – 42,1 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 23,2 минг нафар;
  • Хитой – 22,8 минг нафар;
  • Италия – 15,3 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 15,1 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар – 148,7 минг нафар.