Ливанда ҲАМАС раҳбарларидан бири ўлдирилди

Ливанда Исроил мудофаа кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида ҲАМАС ва “ал-Жамоа ал-Исломия” етакчиларидан бири Айман Гатма ҳалок бўлди.

Гатма автомобилини Исроил чегарасидан 40 километр узоқликдаги ал-Ҳяра шаҳри яқинида ҳайдаб кетаётганида дрон зарбаси ёрдами ўлдирилган. 

Исроил қуролли кучлари ҳодиса ва унинг оқибатлари акс этган видеони чоп этди.

Гатма ҲАМАСнинг ва “ал-Исломия”нинг қуролланиши бўйича жавобгар бўлган. 

Айни пайтда, Reuters  шанба куни Исроилнинг анклав шимолидаги Ғазо шаҳрининг айрим қисмларига берган икки зарбаси натижасида камида 42 киши ҳалок бўлганини маълум қилган