Ўзбекистон ТИВ Доғистондаги терактга муносабат билдирди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм саҳифасида Доғистондаги терактга муносабат билдирди.

«Кеча Доғистонда содир этилган шафқатсиз террорчилик хужумларини кескин қоралаймиз. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳалок бўлганларнинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», дейди Бахтиёр Саидов.