Фожиадан жабр кўрган россиялик оилаларнинг 100 нафардан иборат гуруҳи Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Етиб келган россиялик ёшлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Анор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 14 кун дам олади. Уларга дам олиш давомида спорт кийимлари ва зарур техник жиҳозлар совға сифатида топширилди.
Маълумот ўрнида, “Crocus City Hall” даги теракт 2024-йил 22-март куни Москва вақти билан тахминан 20:00 да содир бўлган эди.
Ҳужум натижасида камида 145 киши (шу жумладан олтита бола) ҳалок бўлгани, 551 киши яралангани айтилган эди.