Фоҳишалик расман касблар қаторига киритилади – Бельгия

Euronews Witness нашрининг ёзишича, энди Бельгияда барча жамият ва динда қораланган фоҳишаликка қонуний рухсат берилади ва касблар қаторидан жой олади.

Бельгияда фоҳишалар 2024 йилнинг май ойида қабул қилинган қонун сабаб тез орада бошқа нормал касб эгалари сингари ижтимоий ҳуқуқларга эга бўлади, деб ёзмоқда нашр. Ишлаб чиқилган янги қонунлар уларга “иш берувчи” лар билан меҳнат шартномасини имзолаш имконини беради. Илгари Бельгияда тунги барлар ва СПА марказлари қонуний “кулранг ҳудуд”да фаолият олиб борган, яъни қонунбузарлик саналмаган.

Ҳукуматнинг айтишича, бу “касб” жиноий фаолият туридан чиқарилиб, ушбу соҳа учун аниқ қонун-қоидалар ишлаб чиқилади. Ҳаттоки “ходималар” учун бошқа соҳа ходималарига берилгани каби тиббий ва туғруқ таътиллари ҳам жорий қилинади.

Бироқ ишлаб чиқилган қонундаги бу ислоҳотлар мамлакат аҳолиси томонидан бирдек қабул қилинмади. Айрим фуқаролар бу қонун ҳақида аёлларни жамиятда товарга айлантириш, дея фикр билдирмоқда. айримларнинг фикрига кўра эса, бу бу ислоҳот мамлакатда одам савдосининг камайишига ёрдам беради.