Ўзбекистон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Иргашев Юсуфжон Омонович Ўзбекистон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Юсуфжон Иргашев 1989 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган. 2013 йилда Фарғона политехника институтини маҳсулот сифати менеджменти мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси шўъбаси бошлиғи лавозимида бошлаб, шу даврдан 2018 йилгача айни туман давлат солиқ инспекциясида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2019-2020 йилларда эса Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида масъул вазифаларда ишлаган.

2020 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.