Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

  • Ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган имтиҳон тизими тасдиқланади.

Белгиланишича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2025 йил 1 январдан бошлаб қоплаб берилади.

Авваллари хорижий тил (инлиз тили) бўйича IELTS дан юқорни балл олганларнинг ҳаражати тўлиқ қоплаб берилар эди.