Тожикистонда тўй, хожиларни кутиб олиш ва дафн маросимларини ўтказиш нормаларини бузганлик учун жарима оширилди

Тожикистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар, жумладан, турли байрам ва маросимларни ўтказиш тартибини тартибга солиш кучга кирди.

Жарималар миқдорини кўрсатиш учун 1 январдан бошлаб 72 сомоний (6,7 доллар) бўлган ҳисоблаш кўрсаткичи ишлатилган.

Ўзгартиришлар қуйидаги жарималарни назарда тутади:

Тўй вақтида пул ёғдириш ва кўргазмали равишда тарқатиш — 67 доллар миқдорида;

Туғилган кун, суннат ва бола туғилиши, дафн маросимлари билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жисмоний шахсларга 815 АҚШ долларида жарима солинади.

Президент Эмомали Раҳмон томонидан 20 июнь куни имзоланган “Анъаналар, байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларда тадбирларнинг аввал рухсат этилган давомийлиги (3 соатдан кўп бўлмаган) ва иштирокчилар сони (банкетда 150 кишигача, тўй зиёфати 200 кишигача, “домодталбон” ва “арусбинон” маросимлари — эр-хотиннинг ота-онасининг уйига биринчи ташриф 15 кишигача) кўрсатилган. Тадбирлар 22:00 дан кечиктирмай тугаши керак.

Жисмоний ва юридик шахслар (ресторан, кафе, ошхона ва банкет заллари) томонидан тантаналар ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун 2037 доллардан 10188 долларгача жарима белгиланади.

Шунингдек, 481-модда мусулмон зиёрати — умра ва ҳаж билан боғлиқ маросимларни ўтказиш тартибига риоя қилиш тўғрисидаги норма билан тўлдирилди. Зиёратчиларни кутиб олиш, ҳожизиёрат (зиёрат қилиш), ҳожиталбон (зиёратдан қайтганларни қабул қилиш), совғалар тарқатиш, зиёратчилар шарафига ҳовли, кўча ва машиналарни безаш тартибини бузганлик учун жисмоний шахсларга 2037 доллар, мансабдор шахсларга 5433 доллар миқдорида жарима солинади.