Бугун 26-июнь «Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш» куни 

Гиёҳвандлик, энг аввало, шахснинг тўлиқ мағлуб бўлиши ва, албатта, жисмоний саломатликдан келиб чиқадиган асоратлар ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан Тошкент шаҳрида   ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 158 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.

Бундан ташқари, республикамиз бўйлаб  тезкор рейдлар ҳам  ташкил этилмоқда.