«Сайёралар қотили» 27 июнь куни Ерга яқинлашади 

Олимлар томонидан «сайёра қотили» деб аталган катта астероид Ер томон ҳаракатланмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 27 июнь куни у бизга 6,6 миллион км масофада яқинлашади.

Астероид сўнгги 125 йил ичида сайёрамизга яқинлашган энг катта космик объектлардан бири сифатида тан олинган.

Ушбу астероит бутун дунё бўйлаб катта экологик муаммоларга сабаб бўлиши ва атмосферамизни ифлослантириши мумкин. Шу сабаб уни ”қотил’’ деб номлашмоқда.

Астероиднинг Ер яқинидаги навбатдаги «ташрифи» 2089- йилда содир бўлиб, сайёрамизга ҳозиргидан икки баравар яқин — 2,7 миллион км масофада яқинлашиши айтилмоқда.