Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари маркировка кодларини тўғри ўқишни таъминловчи махсус қурилмалардан фойдаланиши шарт. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини, бироқ БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки АОС ёхуд ЙТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларига камайтириш ҳуқуқи берилди (4 х 340 000 = 1 360 000 сўм).
Аввал ушбу имтиёз 2023 йилнинг 1 январига қадар берилган эди.