Telegram асосчиси ҳафта бошида акаси билан Ўзбекистонга келганди. Отабек Умаров Павел Дуров билан учрашди
Умаров ўзбекистонликлар учун Telegram шунчаки мессенжердан каттароқ нарса эканини таъкидлаган.
“Биз унинг (Telegram – таҳр.) ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз”, дейди Умаров.
Шунингдек, у Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шараф эканини қўшимча қилган.