Ангрен шаҳрида аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш шохобчаси барпо этилди.
Шохобчанинг ўзида дўкон ҳам ташкил этилган. У ерда фуқаролар чиқиндиларни сотишдан тушган пулга турли буюмлар харид қилиши мумкин.
Қайд этилишича, Ангрен шаҳри «Нурчи» МФЙда жойлашган «Zero waste» давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчасида қурилди. Бу ерда республикада илк бор илгари сурилаётган — аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш тажрибаси йўлга қўйилди.
Таъкидланишича, замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси қурилишида, асосан, чиқиндига айланган юк ташишга мўлжалланган контейнерлар, шиша идишлар каби фойдаланишдан чиқарилган хомашёлардан фойдаланилган. Чиқинди йиғиш майдончасини электр билан таъминлаш учун қуёш панеллари ўрнатилган. Шохобчада ишчи-хизматчи яшаши ва ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, дўкон ҳам ташкил этилган.