Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотида айтиб ўтди.
Эндиликда:
— IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларгаIT парк резиденти мақоми берилади;
— улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;
— IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;
— ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.